Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Янгиликлар2151 кўрилди

23-март ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Пахта-2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари…

23-март ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Пахта-2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарори талабларига асосан 2023 йилги пахта ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртманомаларга асосан Жамғармадан 2023 йилнинг 23 март ҳолатига жами 2 трлн. 928 млрд. сўм, шундан март ойи давомида

1 трлн. 260 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари молиялаштириб берилди.

 Ғалла-2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”

ПҚ-10-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил

11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарорига асосанЖамғарма томонидан 2023 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан жами 4 трлн.

618 млрд. сўм маблағлар ажратилди.

Барча янгиликлар
23-март ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ — Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси