Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Янгиликлар576 кўрилди

Диққат эълон! Ҳурматли фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарлари!

Ҳ урматли фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарлари ! Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан ҳамда мамлакатимиз фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини…

Диққат эълон! Ҳурматли фермер хўжаликлари ва қишлоқ  хўжалик корхоналари раҳбарлари!

Ҳурматли фермер хўжаликлари ва қишлоқ
хўжалик корхоналари раҳбарлари
!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан ҳамда мамлакатимиз фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026 йил ғалла ҳосили ҳисобидан етиштирилган буғдойни хар бир тоннаси учун 3 200 000 сўмдан (ўтган йилга нисбатан 27 фоизга ошган) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан харид қилиниши маълум қилинади.

Жамғарма томонидан 2026 йил ғалла ҳосили ҳисобидан давлат ресурсларига 1 500 000 тонна(ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўп) буғдой харид қилиниши белгиланган.

“Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ 2026 йил
январь — апрель ойларида 3-синф буғдой учун биржада шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, 3-синф буғдой учун ўртача нархни ўзининг расмий веб-сайтида 3 032 780 сўм деб эълон қилган. (https://uzex.uz/fr/pages/commodities-quotes)

Жамғарманинг ишонч телефони: 71-239-02-19

Барча янгиликлар
Диққат эълон! Ҳурматли фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарлари! — Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси