Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Янгиликлар1769 кўрилди

Ҳурматли фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2025 йилдаги ПФ-7-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2025 йилдаги…

Ҳурматли фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2025 йилдаги
ПФ-7-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2025 йилдаги 145-сон қарорига асосан пахтачилик соҳасида 2025 йил ҳосилидан бошлаб қуйидаги субсидиялар жорий қилинди.

Фермер хўжаликларига:

1)  пахта хом ашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, Биржада сотган хўжаликларга тузилган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади;

2) пахта хом ашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига қадар қайтарган хўжаликларга кредит фоизининг 4 фоизлик пункти қайтариб берилади.

Пахта-тўқимачилик кластерларига:

1) пахта хомашёсини етиштириш хамда хўжаликлардан харид қилиш учун миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари фоиз тўловларининг 14 фоиз пунктидан юқори қисми қоплаб берилади;

2) пахта хомашёсини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилган кластерларга сотиб олинган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура қийматининг 8 фоиз миқдори қоплаб берилади.

в) 2022-2023 йиллар пахта хомашёсини етиштириш ва йиғим-теримини молиялаштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни тижорат кредити ставкасида расмийлаштирилган кластерларга 2025-2026 йилларда ҳисобланадиган кредит фоизининг 10 фоиз пункти қоплаб берилади.

Барча янгиликлар
Ҳурматли фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари! — Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси