Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Янгиликлар69 кўрилди

"Инсон қадри учун" тамойилига асосланган ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНда яшаш, ҳурмат ва эҳтиром ардоғида меҳнат қилиш шарафлидир!

Куни кеча мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди. Шу муносабат билан соҳани ривожлантиришга…

Куни кеча мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди. Шу муносабат билан соҳани ривожлантиришга ўзининг самарали ва фидокорона меҳнати билан муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ходимлар тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси, Молия Вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб- қувватлаш жамғармаси раҳбари Абдурашид Исроилов ўз билим ва тажрибасини, куч ва ғайратини, шижоатини халқ хизмати йўлида сарфлашдек бурчни садоқат билан адо этаётгани учун ТАШАККУРНОМА билан тақдирландилар.

Шунингдек, жамғарманинг аграр соҳани молиялаштириш ва прогнозлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Мансур Норбоевга “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони тантанали топширилди. М. Норбоев жамғармада 10 йилдан буён фаолият юритиб,  қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар мобайнида орттирган тажрибаси ва малакаси ёрдамида жамғарма тараққиётига ҳисса қўшиш билан бир қаторда соҳага эндигина қадам қўйган ёшларга устозлик қилиб, ўз тажрибаси ва билимларини ўргатиб, ўз касбини севиш ва унга муносиб бўлиш борасида намуна бўлиб келмоқда.

Барча янгиликлар
"Инсон қадри учун" тамойилига асосланган ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНда яшаш, ҳурмат ва эҳтиром ардоғида меҳнат қилиш шарафлидир! — Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси