Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Янгиликлар1911 кўрилди

ИЮЛЬ ойи ҳолатига пахта ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган ҳамда режалаштирилаётган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Пахта-2022 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари…

ИЮЛЬ ойи ҳолатига пахта ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган ҳамда режалаштирилаётган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Пахта-2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарори талабларига асосан тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, 2022 йилги пахта ҳосили учун пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштиришга жами

9,8 трлн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Тижорат банкларининг буюртмаларига асосан жорий йилнинг

1 июль ҳолатига 2022 йилги пахта хомашёси етиштириш харажатлари учун жами 7 трлн. 305 млрд. сўм, шундан пахта-тўқимачилик кластерларига 7 трлн. 290 млрд. сўм ва элита уруғчилик хўжалик корхоналарига 15 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари ўз вақтида тижорат банкларига молиялаштириб берилди.

Ғалла-2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”

ПҚ-10-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил

11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарорига асосан 2022 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан 3,9 трлн. сўм маблағлар ўз вақтида ажратиб берилди.

Барча янгиликлар
ИЮЛЬ ойи ҳолатига пахта ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган ҳамда режалаштирилаётган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ — Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси