Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Янгиликлар2608 кўрилди

Жамғарма томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун ажратилаётган субсидияларнинг 2021 йил октябрь ойи ҳолатига кўра маьлумот

Бугунги кунга қадар Жамғарма томонидан 2 хил йўналишда субсидия ажратилиб келинмоқда. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон “Қишлоқ хўжалиги…

Бугунги кунга қадар Жамғарма томонидан 2 хил йўналишда субсидия ажратилиб келинмоқда. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

12 июлдаги 578-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан (тракторлар, айланма омочлар, пневматик ва механик экиш сеялкалар) кредит ёки лизинг фоиз харажатларининг 10 фоизлик пункти миқдоригача;

Ø Маҳаллийлаштириш дарпажаси 20 фоиздан кам бўлмаган техникалар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида” 952-сон қарорига асосан техника қийматининг 15 фоиз миқдорида.

 Режа бўйича 2021 йилда ушбу мақсадлар учун 55,0 млрд.сўм маблағлар ажратилиши белгиланган бўлиб, 1 октябрь ҳолатига жами 1 455 дона техника учун 17,2 млрд.сўм субсидия ажратилди, шундан 1 227 дона техникани кредит ва лизинг фоиз харажатини қоплаб бериш учун 12,3 млрд.сўм ҳамда маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаган 228 дона техникани қарорга мувофиқ  15 ёки 30 фоизини қоплаб бериш учун 4,95 млрд.сўм ажратилган.

 Юқоридаги қарорлар талабларига мувофиқ, субсидия ажратиш шартларида қуйидагилар белгиланган:

ü субсидия олувчи - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва кластерлари ҳамда механизация хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар бўлишлиги;

ü техникани камида 1 йиллик кафолат муддати ва сервис хизмати кўрсатувчи марказлари бўлишлиги;

ü лизинг ёки кредит олувчилар томонидан техникани 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс тўланганилиги;

ü сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилгани бир йилдан ошган маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаслиги;

 Шунингдек, техника бюджет маблағлари, давлат кафолати остида олинган халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг кредитлари ҳисобига имтиёзли шартларда харид қилинганда ёки бошқа субсидия шартлари қўлланилганда субсидия ажратиш рад этилади.

 Маълумот учун:

 “Ўзавтосаноат” АЖ маълумоти бўйича “Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи” АЖ томонидан 2020 йилда жами 900 дона техникалар сотилган, шундан 340 дона (38%) техника (170 дона “ХУМ МХ-1,8”, 170 дона трактор “ТТЗ-811”) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2020 йилдаги ПҚ-4828-сон қарорига асосан имтиёзли кредит асосида сотилган.

Барча янгиликлар
Жамғарма томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун ажратилаётган субсидияларнинг 2021 йил октябрь ойи ҳолатига кўра маьлумот — Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси