Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4268-сонли қарори асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги ”Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 578-сонли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналарнинг республикада ишлаб чиқарилган қуйидаги
- барча турдаги тракторлар, яъни, ҳайдов, чопиқ, транспорт ва боғдорчилик тракторлари;
- кўп вазифали пневматик ва механик сеялкалар;
- уч ёки ундан ортиқ корпусли айланма омочларни кредит ёки лизингга харид қилинганда кредит ёки лизинг шартномалари бўйича фоиз харажатларининг 10 фоизлик пункти миқдорида қоплаб берилиши белгиланди.
Бугунги кунда, ушбу қарорлар асосида Жамғарма билан АТБ “Агробанк”, АТ “Ҳамкорбанк” ва “Аsaka-trans-leasing” МЧЖлар бош келишувни имзолаган.


