Жамғарма томонидан 2 хил йўналишда субсидия ажратилмоқда. Жумладан:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 йилдаги 578-сон қарорига асосан, харид қилинган техниканинг (тракторлар, айланма омочлар, пневматик ва механик экиш сеялкалар) кредит ёки лизинг фоиз харажатларининг 10 фоизлик пункти миқдоригача;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2019 йилдаги 952-сон қарорига асосан, маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаган техника хариди учун техника қийматининг 15 фоиз миқдорида.
2020 йилда жами 681 дона техника учун 11,2 млрд.сўм субсидия, шундан 540 дона техникани кредит ва лизинг фоиз харажатини қоплаб беришга 8,8 млрд.сўм, маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаган 141 дона техникани 15 фоизини қоплаб беришга 2,4 млрд.сўм, ажратилган.
Қарорларда субсидия ажратиш шартлари белгиланган.Жумладан:
-субсидия олувчи - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва кластерлари ҳамда механизация хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар бўлишлиги;
-техникани камида 1 йиллик кафолат муддати ва сервис хизмати кўрсатувчи марказлари бўлишлиги;
-лизинг ёки кредит олувчилар томонидан техникани 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс тўланганилиги;
-сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилгани бир йилдан ошган маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаслиги;
Шунингдек, техника бюджет маблағлари, давлат кафолати остида олинган халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг кредитлари ҳисобига имтиёзли шартларда харид қилинганда ёки бошқа субсидия шартлари қўлланилганда субсидия ажратиш рад этилади.
Маълумот учун:
“Ўзавтосаноат” АЖ маълумоти бўйича “Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи” АЖ томонидан 2020 йилда жами 900 дона техникалар сотилган, шундан 340 дона (38%) техника (170 дона “ХУМ МХ-1,8”, 170 дона трактор “ТТЗ-811”) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2020 йилдаги ПҚ-4828-сон қарорига асосан имтиёзли кредит асосида сотилган.


