ТОШКЕНТ (Turon24) — Икромжон Уразкулов Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг директори этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини ўз вақтида молиялаштириш Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Икромжон Уразкулов бунгача Республика фонд биржаси бошқарув раисининг ўринбосари лавозмида ишлаб келаётган эди.



