Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Янгиликлар1685 кўрилди

СЕНТЯБРЬ ойи ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Пахта-2022 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари…

СЕНТЯБРЬ ойи ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Пахта-2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарори талабларига асосан тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, 2022 йилги пахта ҳосили учун пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштиришга тижорат банкларининг буюртмаларига асосан 2022 йилги пахта хомашёси етиштириш харажатлари учун жами 8 трлн. 580 млрд. сўм, шундан пахта-тўқимачилик кластерларига 8 трлн. 563 млрд. сўм ва элита уруғчилик хўжалик корхоналарига 17 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари ўз вақтида тижорат банкларига молиялаштириб берилди.

Ғалла-2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”

ПҚ-10-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил

11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарорига асосан 2023 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 248 млрд. сўм маблағлар ажратилди.

Барча янгиликлар
СЕНТЯБРЬ ойи ҳолатига пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ — Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси