Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Янгиликлар1818 кўрилди

Ун ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган тадбиркорлар диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 январдаги топшириғига асосан, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан…

Ун ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган тадбиркорлар диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
13 январдаги топшириғига асосан, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан давлат ресурсига қабул қилинган товар буғдой ҳажмлари ун ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун ҳар бир тоннаси учун 2,4 млн сўм бошланғич нарх билан биржа савдоларига қўйилиб бошланди.

Мазкур топшириқ билан 2025 йил 1 апрелдан бошлаб маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотини ҳеч қандай чекловларсиз ташқи бозорларда сотишга рухсат этилмоқда!

Жамғарма томонидан биржа савдоларига қўйилаётган товар буғдой харидини амалга оширинг ҳамда ушбу ҳажмлардан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларини чекловларсиз ички бозорда сотиш ёки қуйида келтирилган шартномалар бўйича харид қилинган буғдойдан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотини экспорт қилиш орқали даромадингизни оширинг!

Шартнома рақамлари:

Юклаш жойи Биржа шартнома
рақами
Юклаш жойи Биржа шартнома
рақами
"Бухородонмаҳсулотлари" АЖ 97813 "Шофиркон" Д ҚҚШ 87532
"Вобкент" ДҚҚШ 87541 "Қўрғон" ДҚҚШ 87544
"Яккатут" ДҚҚФ 90264 "Батош" ДҚҚШ 87529
"Муборак" дон филиали 87536 "Ғузор" ун филиали 87537
"Дунё-М" АЖ 97810
97811
97812
"Нуристон" ДҚҚШ 87520
"Намангандонмаҳсулотлари" АЖ 97808
97809
"Попдонмаҳсулотлари" АЖ 97800
97803
"Сурхондарёдонмаҳсулотлари" АЖ 97801 "Музрабод" ДҚҚШ 87548
"Алпомиш" ун тегирмони 87550 "Шўрчидонмаҳсулотлари" АЖ 97837
"Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖ 97802
97805
97804
Бекобод ун филиали 87568
"Боғдоддонмахсулотлари" АЖ 97836 "Қўқондонмаҳсулотлари" АЖ 97807
"Хоразмдонмахсулотлари" АЖ 97806

Жамғарманинг ишонч телефони: 71-239-02-19

Барча янгиликлар
Ун ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган тадбиркорлар диққатига!!! — Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси