Пахта-2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
10 ноябрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарори талабларига асосан 2023 йилги пахта ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш (кузги шудгорлашни ва экин майдонларига зарур минерал ўғитларни етказиб беришни таъминлаш) учун тижорат банкларининг буюртмаларига асосан Жамғарма томонидан
2022 йилнинг декабрь ойида 151 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари молиялаштириб берилди.
Ғалла-2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”
ПҚ-10-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарорига асосанЖамғарма томонидан 2023 йил ғалла ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан жами 3 трлн.
632 млрд. сўм маблағлар ажратилди.



