Буғдой · Имтиёзли кредит
Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш
Фермер хўжаликлари, уруғчилик хўжаликлари ва ер участкаси мавжуд бошқа қишлоқ хўжалиги субектлари учун. Кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мос равишда олдинги йилнинг 1-сентабридан молия йилининг 1-июнигача.
Шартлар
Ставкалар қарз олувчи тўлайдиган миқдорда кўрсатилган — банк маржаси шу ичида. Якуний шартлар тижорат банки билан тузиладиган шартномада белгиланади.
Норматив ҳосилдорлик қийматининг 40 фоизигача
Фермер хўжаликлари- Улуш
- 40%
- Ставка
- 10%
- Муддат
- 12 ой
шундан банк маржаси 2%
Барқарорлик рейтинги чегирмаси: «А» тоифа −2%, «Б» тоифа −1%
Уруғлик қиймати ҳисобга олинган ҳолда. Қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз.
Норматив ҳосилдорлик қийматининг 50 фоизигача
Фермер хўжаликлари- Улуш
- 50%
- Ставка
- 12%
- Муддат
- 12 ой
шундан банк маржаси 2%
Барқарорлик рейтинги чегирмаси: «А» тоифа −2%, «Б» тоифа −1%
Тўловни ҳисоблаш
Ставка ва муддат қарорда белгиланган — улар ўзгартирилмайди. Сиз фақат ҳосил (ёки актив) қийматини киритинг.
Ким учун
Ҳисоблаш усули
Календар шу ойдан бошлаб ҳақиқий ойлар билан чизилади.
Барқарорлик рейтинги чегирмаси
Кредит миқдори
200 000 000
Улуш 40% · Ставка 10%
- Ойлик тўлов
- 17 583 177
- Фоизлар устамаси
- 10 998 129
- Жами тўлов
- 210 998 129
Тахминий ҳисоб-китоб. Якуний шартлар ариза кўриб чиқилгандан сўнг тижорат банки билан тузиладиган шартномада белгиланади.
Qanday ishlaydi
Ариза Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агропортали орқали топширилади ва 3 кунда кўриб чиқилади. Рад этилганда банк 1 кун ичида сабабларни асослаб ёзма хабар беради. Кредит миқдори вазирлик ҳар йили эълон қиладиган минимал нарх ва тупроқ бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлик асосида белгиланади.
Керакли ҳужжатлар
- Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат
- Бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотнома
- Кластерлар учун — фючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати
Шу дастур бўйича саволлар
Ғалла етиштириш харажатлари қайси ойларда молиялаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-мартдаги 130-сон қарорининг 4-бандига асосан тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябридан молия йилининг 1 июнигача амалга оширилади.
Ғалла етиштиришда агротехник тадбир тушунчаси.
Агротехник тадбир бу ғалла етиштириш давомида етиштириш билан боғлиқ бўлган харажатлар киради.
Ғалла етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби қайси норматив ҳужжатда белгиланган.
Ғалла етиштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарорига асосан.
Ғалла етиштириш харажатлари учун йиллик неча фоиздан кредит ажратилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-мартдаги 130-сон қарорининг 13-бандига асосан буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда 12 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади.
Ғалла етиштириш учун кредит олишда қайси тижорат банкига мурожаат қилиш керак.
Ғалла етиштирувчи хўжаликларнинг асосий ҳисоб рақами қайси банкда очилган бўлса ўша банкнинг бош офиси томонидан Жамғармага буютма тақдим этилади.
Ғалла етиштиришда банк томонидан кредит ажратилишида таъминот йўқ бўлса қандай ажратилади.
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси тақдим этилади.
Ғалла етиштириш учун ажратилган кредит қайси ташкилот томонидан мониторинг қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-мартдаги 130-сон қарорининг 18-бандига асосан Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича буғдой экинининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.