Савол-жавоб
Кўп сўраладиган саволлар
Жамғарма бўлимлари тайёрлаган жавоблар. Йўналишни танланг ёки саволингизни қидиринг.
Жамғарма ҳақида
Кредит қанча муддатга берилади?
Муддат дастурга боғлиқ: пахта етиштириш — 14 ой (кластерлар учун 18 ой), пахта йиғим-терими — 3–4 ой, буғдой етиштириш — 12 ой, уруғлик буғдой — 6 ойгача, техника лизинги — фермер хўжаликларига 10 йил, кластерларга 7 йил, чорвачилик ва балиқчилик лойиҳалари — 48 ойгача имтиёзли давр билан узоқ муддатли. Аниқ муддат ҳар бир дастур саҳифасида ва тижорат банки билан тузиладиган шартномада кўрсатилади.
Манба: №PF-5095Фоиз ставкаси қанча?
Ставкалар қарорларда белгиланган ва қарз олувчи тўлайдиган миқдорда кўрсатилади (банк маржаси шу ичида): пахта ва буғдой етиштириш кредити — йиллик 10 фоиз (буғдой учун 50 фоизгача улушда 12 фоиз), пахта бўйича якуний ҳисоб-китоб кредити — 14 фоиз, техника лизинги — Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи. Барқарорлик рейтинги «А» тоифасидаги хўжаликларга 2, «В» тоифасидагиларга 1 фоиз пункт чегирма берилади. Ҳар бир дастурнинг амалдаги ставкаси «Фаолият» бўлимида кўрсатилган.
Манба: №PF-5095Кимлар молиялаштирилиши мумкин?
Фермер хўжаликлари, уруғчилик хўжаликлари, ер участкаси бўлган бошқа қишлоқ хўжалиги субектлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик корхоналари, дон қабул қилувчи корхоналар, чорвачилик ва балиқчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари ҳамда лизинг ташкилотлари (техника бўйича). Ҳар бир дастур ўз қарз олувчилар доирасини белгилайди — «Сизга мос молиялаштиришни топинг» хизмати орқали текшириш мумкин.
Манба: №PF-5095Қандай ҳужжатлар керак?
Ариза «Агроплатформа» ахборот тизими орқали хизмат кўрсатувчи тижорат банкига берилади. Одатда талаб қилинади: ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (узоқ муддатли ижара шартномаси ёки давлат реестридан кўчирма), экинни жойлаштириш тўғрисида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотнома, кластер ва кооперациялар учун — фючерс шартномаси тузилган фермер хўжаликларининг тасдиқланган рўйхати, таъминот ҳужжатлари (суғурта полиси, кафиллик ёки бошқа таъминот). Банк аризани барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг 3 кун ичида кўриб чиқади. Тўлиқ рўйхат ҳар бир дастур саҳифасида келтирилган.
Манба: №PF-5095Қайси банклар орқали амалга оширилади?
Жамғарма кредит ресурсларини фермерга тўғридан-тўғри эмас, тижорат банкларига битим асосида жойлаштиради. Ариза асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағингиз очилган тижорат банкига берилади — банк Жамғарма билан битим тузган бўлиши керак. Техника бўйича маблағ лизинг ташкилотларига ажратилади. Қайси банк билан битим борлигини ишонч телефони +998 71 231-02-17 орқали аниқлаштириш мумкин.
Манба: №PF-5095Жамғарма нима билан шуғулланади?
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 27-июндаги ПФ-5095-сонли Фармони билан ташкил этилган. Унинг зиммасида тўртта вазифа бор: давлат хариди учун етиштирилган пахта ва ғалла ҳосили учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида молиялаштириш; фермер хўжаликларига замонавий техникани имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни рағбатлантириш учун қайтариш шартида қарз ажратиш; ҳисоб-китобларни рақамлаштириш; аграр соҳани молиялаштириш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш.
Манба: №PF-5095Жамғарма манзили қандай, офис қаерда жойлашган?
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 8-уй, 100100.
Манба: №PF-5095Иш вақти қандай?
Душанбадан жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача. Шанба ва якшанба дам олиш кунлари.
Манба: №PF-5095Ишонч телефони ва алоқа рақами қайси?
Ишонч телефони: +998 71 231-02-17. Алоқа телефони: +998 71 231-02-19.
Манба: №PF-5095Жамғарма маблағи фермерга тўғридан-тўғри бериладими?
Йўқ. Жамғарма кредит ресурсларини тижорат банкларига жойлаштиради, банк эса қарз олувчи билан бевосита кредит шартномаси тузади. Техника бўйича маблағ лизинг ташкилотига ажратилади, лизинг ташкилоти эса ишлаб чиқарувчи ёки унинг расмий дилери билан ҳисоб-китоб қилади.
Манба: №PF-5095Кредит олиш учун қаерга мурожаат қилинади?
Асосий ҳисоб рақамингиз очилган тижорат банкига. Ариза пахта ва ғалла бўйича «Агроплатформа» ахборот тизими орқали топширилади.
Манба: №PF-5095Мурожаат қандай қилинади?
Электрон қабулхона орқали мурожаат юбориш ёки фуқаролар қабулига ёзилиш мумкин. Қабул жадвали сайтнинг «Мурожаатлар» бўлимида жойлаштирилган.
Манба: №PF-5095Пахта соҳасини молиялаштириш
Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш қайси низом билан тартибга олинган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.2023 йилдаги 680-сон қарори пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш низоми ҳисобланади.
Манба: №680Қарз олувчи ким?
пахта хом ашёсини етиштирувчилар (фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субектлари), уруғчилик хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ёки тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар.
Манба: №680Кредит олиш учун ариза қайси тизим орқали берилади?
Қарз олувчи кредит олиш учун аризани «Агроплатформа» ахборот тизими орқали хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этади.
Манба: №680Пахта хом ашёсининг нархи қандай аниқланади?
Ню-Ёрк биржасидаги пахта толаси фючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкаси ҳақидаги маълумот асосида шакллантирилади.
Манба: №680Пахта хомашёси қиймати нима?
пахта хомашёси қиймати — тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) ҳамда эълон қилинган нарх асосида ҳисобланган қиймат.
Манба: №680Фючерс шартномаси нима?
Фючерс шартномаси — тегишли йил ҳосилидан пахта хом ашёсини йиғим-терим даврида етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битимидир.
Манба: №680Фючерс шартномалари қайси муддатларда тузилади?
Амалдаги тартибга кўра, пахта хом ашёси учун фючерс шартномалари календар йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнига қадар тузилади.
Манба: №680Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида Битим қачон тузилади?
Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар;.
Манба: №680Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида фючерс шартномаси асосида пахта хом ашёсини етиштирувчилардан харид қилинган пахта хом ашёсининг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисида Битим қачон тузилади?
тегишли молия йилининг 20 августига қадар битим тузилади.
Манба: №680Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирларнинг муддатлари?
Молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябрига қадар амалга оширилади.
Манба: №680Пахта йиғим-терими харажатларини ва пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлашнинг бошланиш муддати қачон?
Молия йилининг 1 сентябридан бошланади.
Манба: №680Фермер хўжаликларига пахта етиштиш харажатлари учун қанча миқдорда кредит ажратилади?
Пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача миқдорида, йиллик 10 фоиз ставкада, 14 ой муддатга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.
Манба: №680Фермер хўжаликларига пахта йиғим-терими харажатлдари учун қанча миқдорда кредит ажратилади?
Пахта хом ашёсининг ялпи қийматининг 30 фоизигача миқдорида, йиллик 10 фоиз ставкада 4 ой муддатга кредит ажратилади.
Манба: №680Уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатлдари учун қанча миқдорда кредит ажратилади?
уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 3 ой муддатга, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратилади;.
Манба: №680Пахта тўқимачилик кластерларига пахта етиштиш харажатлари учун қанча миқдорда кредит ажратилади?
ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 18 ой муддатга (бунда кредитни қайтариш 13-ойдан бошланади), 12 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратилади;.
Манба: №680Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва теримини кредитлаш учун қанча миқдорда кредит ажратилади?
пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва теримини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади
Манба: №680Фючерс шартномаси бўйича қабул қилинган пахта учун тўловнинг қанча қисми уч иш кунида тўланади?
Тўловнинг 80 фоизи пахта қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Манба: №680Фючерс шартномаси бўйича тўловлар қайси муддатгачам тўлиқ амалга ошириши лозим?
Молия йилининг 31 декабр кунига қадар биржанинг клиринг тизими орқали амалга ошириши лозим.
Манба: №680Фючерс шартномаси бўйича натура шаклида ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?
Йўқ. Хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида фючерс шартномалари бўйича натура шаклида ҳисоб-китоб қилиш қатъиян тақиқланади.
Манба: №680Спот шартномаси нима?
Спот шартномаси — биржа товарини қисқа муддатда, белгиланган етказиб бериш шартлари асосида сотиш ва сотиб олишни назарда тутувчи шартнома.
Манба: №680Ғалла ва буғдой
Ғалла етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби қайси норматив ҳужжатда белгиланган.
Ғалла етиштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” 130-сон қарорига асосан.
Манба: №130Ғалла етиштириш харажатлари қайси ойларда молиялаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-мартдаги 130-сон қарорининг 4-бандига асосан тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 сентябридан молия йилининг 1 июнигача амалга оширилади.
Манба: №130Ғалла етиштириш харажатлари учун йиллик неча фоиздан кредит ажратилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-мартдаги 130-сон қарорининг 13-бандига асосан буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда 12 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади.
Манба: №130Ғалла етиштириш учун кредит олишда қайси тижорат банкига мурожаат қилиш керак.
Ғалла етиштирувчи хўжаликларнинг асосий ҳисоб рақами қайси банкда очилган бўлса ўша банкнинг бош офиси томонидан Жамғармага буютма тақдим этилади.
Манба: №130Ғалла етиштиришда агротехник тадбир тушунчаси.
Агротехник тадбир бу ғалла етиштириш давомида етиштириш билан боғлиқ бўлган харажатлар киради.
Манба: №130Ғалла етиштиришда банк томонидан кредит ажратилишида таъминот йўқ бўлса қандай ажратилади.
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси тақдим этилади.
Манба: №130Ғалла етиштириш учун ажратилган кредит қайси ташкилот томонидан мониторинг қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 11-мартдаги 130-сон қарорининг 18-бандига асосан Тижорат банки суғурта ташкилотлари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қарз олувчи бўйича буғдой экинининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитлар қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатади.
Манба: №130Уруғлик ва товар буғдой
Фермер хўжаликлари томонидан уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига топширилган уруғлик буғдой учун ҳисоб-китоблар қандай тартибда амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 11-июндаги “2026-йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни буғдой билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорининг 6а-бандига асосан уруғлик тайёрлаш корхоналари қабул қилинган уруғлик буғдой учун ҳисоб-китобларни Жамғарма томонидан тижорат банкларига жойлаштириладиган кредит ресурслари ҳисобидан икки босқичда амалда оширади: биринчи босқичда – уруғлик буғдойнинг ҳар тоннасига жорий йил ҳосили 3-синф буғдойи учун биржада эълон қилинган ўртача нархда; иккинчи босқичда – уруғлик сифатида амалда сотилган (электрон ҳисоб-фактура асосида) буғдойнинг ҳар тоннаси учун Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорида бошоқли дон уруғларининг авлодлари учун белгиланган устамаларни қўллаган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Манба: №304Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш қандай тартибда ҳисобланиди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2021 йил 12 октябр 641-сон қарори билан тасдиқланган “Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ”нинг 9-бандига асосан Уруғлик тайёрловчи ташкилотлар томонидан харид қилинган уруғлик дон Ўзбекистон Республикасининг Давлатстандарти (Ўз Дст 2823:2014 «Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари навдорлик ва экиш сифатлари. техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозортамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ оригинал (суперелита) бошоқли дон уруғи учун 130фоиз, элита учун 80 фоиз ва И-авлод (Р-1) учун 60 фоиз миқдорида устама ҳисобланади.
Манба: №PQ-4634Жамғарма” кредит ресурсларини “Тижорат банки”га жойлаштиришни қандай тартибда амалга оширилади.
“Жамғарма” кредит ресурсларини “Тижорат банки”га уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта харажатларини кредитлаш учун йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридан 4 фоиз (банк маржаси) камайтирилган ставкада (Марказий банки асосий ставкаси ўзгарганда устама ҳақ хам ўзгаради) устама ҳақ (фоиз) тўлаш шарти асосида 12 ой муддатга, шундан 6 ой имтиёзли давр билан, кредит ресурсларни асосий қисмини кейинги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан жойлаштиради.
Манба: №304Вақтинча сақлашга топширган буғдойни биржага қўйиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йил ғалла ҳосили бўйича қабул қилинадиган қарорга мувофиқ, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар томонидан товар буғдойни кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга қабул қилиш белгиланган. - товар буғдойни биржа савдоларида сотиш учун тижорат вакиллари томонидан “дхарид.уз” ахборот тизими орқали омбор гувоҳномаларини буғдой етиштирувчиларга электрон кўринишда тақдим этишга; - товар буғдойни биржа савдолари сотиш учун буғдой етиштирувчилар томонидан омбор гувоҳномалари ҳамда аризаларига асосан биржа контрактларини очишга рухсат берилган. Қорақалпғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари йилнинг июл-октябр ойларида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳар бир ой учун биржа савдоларига буғдой қўйиш прогнозлари асосида ҳудудлар ва фермер хўжаликлари кесимида ойлик график шакллантирилади ва умумлаштириш учун Республика товар хомашё биржаси ва Жамғармага тақдим этилади.
Манба: №304Техника лизинги
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан қайси турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари учун имтиёзли ресурс маблағлари ажратилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сонли қарорига асосан Жамғарма томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан яни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш машиналари учун имтиёзли ресурс маблағлари лизинг корхоналарига ажратилади.
Манба: №424Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш машиналари учун Жамғарма томонидан ажратиладиган ресурслар шартлари қандай?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424- сонли қарори шартларига мувофиқ Жамғарма томонидан лизинг корхоналари орқали фермер хўжаликларига 10 йил муддатга, пахта тўқимачилик кластерларига 7 йил муддатга амалдаги Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи ставкаси миқдорида ресурслар ажратилади.
Манба: №424Жамғарма томонидан ажратилган имтиёзли ресурслар ҳисобидан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникалари учун амалдаги субсидиялар қўлланиладими?
Жамғарма томонидан лизинг корхоналар орқали фермер хўжаликлари ҳамда пахта тўқимачилик кластерларига ажратилган имтиёзли ресурслар ҳисобидан сотиб олинган ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш машиналари учун амалдаги субсидиялар қўлланилмайди.
Манба: №424Жамғарма маблағи фермернинг ҳисобварағига тўғридан-тўғри тушадими?
Йўқ. Мазкур механизмда Жамғарма маблағлари белгиланган тартибда лизинг ташкилотига ажратилади. Лизинг ташкилоти эса техника ишлаб чиқарувчиси ёки унинг расмий дилери билан ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Манба: №424Субсидиялар: умумий
Қарорнинг мақсади нима?
Пахта етиштириш харажатларини молиялаштириш ва самарали хўжаликларни қўллаб-қувватлаш.
Манба: №466Қандай қўллаб-қувватлаш берилади?
Субсидиялар ва кредит фоизларининг бир қисми қоплаб берилади.
Манба: №466«Субсидия.имв.уз» порталида нима ўзгаради?
Портал давлат идоралари ва банклар тизимлари билан интеграция қилинади.
Манба: №466Субсидия: пахтани биржада сотганда (ЭҲФ қийматининг 10 фоизи)
Кимлар ушбу субсидияни олиши мумкин?
Ўз маблағи ёки тижорат кредити ҳисобидан пахта етиштириб, биржада сотган қишлоқ хўжалиги субектлари.
Манба: №466Кимлар субсидия ололмайди?
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва имтиёзли кредит ҳисобига пахта етиштирганлар.
Манба: №466Субсидия миқдори қанча?
Электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи.
Манба: №466Субсидия қайси манбадан тўланади?
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан.
Манба: №466Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилинади?
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тўловлар агентлигига «Субсидия.имв.уз» портали орқали субсидия олувчининг шахсий кабинети орқали ариза қолдирилади.
Манба: №466Ариза бериш учун қандай маълумотлар керак?
СТИР, банк реквизитлари, ЭҲФ рақами ва санаси, алоқа маълумотлари.
Манба: №466Маълумотларни ким текширади?
Биржа, Солиқ қўмитаси ва тижорат банклари.
Манба: №466Субсидия қачон тўлаб берилади?
Ариза тасдиқлангандан кейин 5 иш куни ичида.
Манба: №466Қандай ҳолларда субсидия рад этилади?
Пахта биржада сотилмаган, ёлғон маълумот берилган ёки имтиёзли кредитдан фойдаланилганда.
Манба: №466Субсидия маблағларидан қандай фойдаланилади?
Аввало кредит, фоиз, солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашга.
Манба: №466Субсидия: имтиёзли кредит фоизини қайтариш
Кимлар фоиз субсидиясини олиши мумкин?
Имтиёзли кредитни ҳосил йили якунига қадар тўлиқ қайтарган пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субектлари.
Манба: №466Кимлар ушбу субсидиядан фойдалана олмайди?
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик корхоналари.
Манба: №466Субсидия нима учун берилади?
Имтиёзли кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини қайтариш учун.
Манба: №466Субсидия миқдори қанча?
Ҳосил йилининг 31 декабрига қадар (муддатидан олдин) сўндирилган имтиёзли кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 5 фоиз қисми. Ҳосил йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар (ўз муддатида) сўндирилган имтиёзли кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 2,5 фоиз қисми
Манба: №466Кредит қачонгача тўлиқ қайтарилиши керак?
Ҳосил йилининг 31 декабрига қадар (муддатидан олдин сўндирилганда кредит фоизи учун 5% субсидия берилади). Ҳосил йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар (ўз муддатида сўндирилганда кредит фоизи учун 2,5% субсидия берилади).
Манба: №466Субсидия учун ким ариза беради?
Имтиёзли кредит берган тижорат банкининг Бош офиси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тўловлар агентлигига «Субсидия.имв.уз» портали орқали ариза топширади.
Манба: №466Ариза қаерга юборилади?
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тўловлар агентлигига «Субсидия.имв.уз» портали орқали тижорат банкларининг Бош офислари томонидан ариза қолдирилади.
Манба: №466Субсидия қачон тўлаб берилади?
Ариза тасдиқлангандан кейин 5 иш куни ичида.
Манба: №466Субсидия: кластернинг тижорат кредити фоизи
Субсидия кимларга берилади?
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-калава ишлаб чиқарувчи корхоналарга.
Манба: №466Субсидия нима учун берилади?
Пахта етиштириш ва харид қилиш учун олинган кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун.
Манба: №466Қандай кредитлар учун амал қилади?
12 ойгача бўлган тижорат кредитлари учун.
Манба: №466Қанча фоиз қоплаб берилади?
8%дан юқори, лекин 16% пунктдан ортмаган қисми
Манба: №466Субсидия ким томонидан ажратилади?
Давлат бюджети ҳисобидан, Жамғарма орқали.
Манба: №466Аризани ким юборади?
Тижорат банки «Субсидия.имв.уз» портали орқали.
Манба: №466Субсидия олиш шарти қандай?
Асосий қарз ва кластер тўлаши лозим бўлган 8% кредит фоиз қисми тўлиқ ва ўз муддатида тўланган бўлиши керак.
Манба: №466Субсидия қачон тўланади?
Ариза тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни ичида.
Манба: №466Субсидия қандай тўланади?
Корхона ҳисобварағига автоматик ўтказилади
Манба: №466Қачон рад этилади?
Кредит 12 ойдан ошса ёки фоизлар ва асосий қарз тўлиқ тўланмаган бўлса.
Манба: №466Субсидия: кластернинг ўз маблағига пахта хариди
Субсидия кимларга берилади?
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга корхоналарга.
Манба: №466Субсидия нима учун берилади?
Ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси қийматининг бир қисмини қоплаш учун.
Манба: №466Қанча миқдорда субсидия берилади?
Ўз маблағлари ҳисобидан биржадан харид қилинган пахта хомашёси учун ҳар бир битим бўйича шаклланган ЭҲФ қийматининг 10%и.
Манба: №466Қандай пахта учун субсидия берилади?
Фақат ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган ва биржада харид қилинган пахта учун.
Манба: №466Кредит ҳисобидан олинган пахтага субсидия бериладими?
Йўқ, имтиёзли ёки тижорат кредитлари ҳисобидан олинган пахтага субсидия берилмайди.
Манба: №466Ариза қаерга берилади?
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тўловлар агентлигига «Субсидия.имв.уз» порталидаги субсидия олувчининг шахсий кабинети орқали.
Манба: №466Аризага қандай ҳужжатлар керак?
Эҳфлар, биржа шартномалари ва тўлов ҳужжатлари.
Манба: №466Маълумотларни ким текширади?
Биржа, Солиқ қўмитаси ва тижорат банклари автоматик тарзда.
Манба: №466Субсидия қачон тўланади?
Ариза тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни ичида.
Манба: №466Қачон субсидия рад этилади?
Кредит ҳисобидан пахта олинса, биржа орқали харид қилинмаса ёки нотўғри маълумот берилса.
Манба: №466Мева, картошка, иссиқхона ва мойли экинлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2021 йилдаги ПҚ-52-сон қарорига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қандай мақсадларда кредитлар ажратилади?
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали - мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли, мойли ва шоли экинларни етиштириш ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун кредит маблағлари ажратилади
Манба: №PQ-52Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2021 йилдаги ПҚ-52-сон қарорига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қандай шартларда кредитлар ажратилади?
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилади.
Манба: №PQ-52Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2025 йилдаги ПҚ-269-сон қарорига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қандай мақсадларда кредитлар ажратилади?
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали картошка етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредит маблағлари ажратилади.
Манба: №PQ-269Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2025 йилдаги ПҚ-269-сон қарорига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қандай шартларда кредитлар ажратилади?
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз (шундан 4 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредит маблағлари ажратилади.
Манба: №PQ-269Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2025 йилдаги ПҚ-269-сон қарорига асосан ажратилаётган кредит маблағларига қандай таъминот турлари талаб қилинади?
Жамғарма кредит маблағлари суғурта полиси асосида ажратилади.
Манба: №PQ-269Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2025 йилдаги ПФ-181-сон фармонига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қандай мақсадларда кредитлар ажратилади?
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали иссиқхона хўжаликларига ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида айланма маблағларни тўлдиришга, шунингдек, чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишга кредит маблағлари ажратилади.
Манба: №PF-181Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2025 йилдаги. ПФ-181-сон фармонига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қандай шартларда кредит маблағлари ажратилади?
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали иссиқхона хўжаликларига ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида айланма маблағларни тўлдиришга, шунингдек, чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишга 12 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) имтиёзли кредитлар ажратилади.;
Манба: №PF-181Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2025 йилдаги ПҚ-322-сон қарорига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қандай мақсадларда кредитлар ажратилади?
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар ажратилади
Манба: №PQ-322Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 31.10.2025 йилдаги ПҚ-322-сон қарорига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қандай шартларда кредитлар ажратилади?
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 12 ой муддатга имтиёзли кредитлар ажратади
Манба: №PQ-322Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 31.10.2025 йилдаги ПҚ-322-сон қарор талабларига асосан ажратилаётган имтиёзли кредитларга қандай таъминот турлари қабул қилинади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 31.10.2025 йилдаги ПҚ-322-сон қарор талабларига асосан кредит қайтмаслиги хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси ва кафиллик ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа таъминот турлари қабул қилинади.
Манба: №PQ-322Чорвачилик
Чорвачилик қарорининг асосий мақсадлари нима?
Қорамоллар бош сонини 16,5 миллионтага, қўй ва эчкилар бош сонини 30 миллионтага, паррандалар бош сонини 141 миллионтага етказиш; Чорвачилик (гўшт ва сут) маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражасини 50 фоизга олиб чиқиш; Наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш орқали чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш; Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида озуқабоп экинлар майдонларини 1,5 бараварга кўпайтириш.
Манба: №435Чорвачилик лойиҳаларига кредит қандай шартларда ажратилади?
Ҳар бир молиялаштирилаётган лойиҳа бўйича 10 (ўн) йилгача муддатга, йиллик 6 (олти) фоиз ставкада, 4 (тўрт) йиллик имтиёзли давр билан ҳамда имтиёзли давр тугаганидан сўнг қолган муддат давомида асосий қарзни ойма-ой тенг улушларда қайтариш шарти асосида жойлаштиради
Манба: №435Чорвачиликда қайси лойиҳаларга қанча маблағ ажратилади?
Чорвачилик мажмуаларини ташкил қилиш ҳамда наслдор йирик ва майда шохли қорамол харид қилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 5 миллиард сўмгача; чорвачиликда наслли буқалар уруғини етиштирадиган корхонани ташкил қиладиган тадбиркорлик субектларига қурилиш, асбоб-ускуналар ва наслли қорамоллар сотиб олиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 20 (йигирма) миллиард сўмгача;
Манба: №435Чорвачилик ва балиқчилик тармоқларини молиялаштириш тартиби қайси норматив ҳужжатда белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 06 августдаги Чорвачилик ҳамда балиқчилик тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги 435-сонли қарорида белгиланган.
Манба: №435Балиқчилик
Балиқчилик фармонининг Фармонинг асосий мақсадлари нима?
Балиқчилик тармоғида ягона давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш; 2026-2027 йилларда ҳудудлардаги мавжуд сунъий сув ҳавзаларини интенсив усулда балиқ етиштиришга ихтисослаштириш орқали балиқ маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 500 минг тоннага ошириш; 2027 йилдан бошлаб республиканинг тоғолди ҳудудларида совуқ сув балиқчилигини ривожлантириб, балиқ етиштириш қувватларини йилига 20 минг тоннага етказиш; Балиқчилик тармоғини ривожлантиришда сув обектларини шаффоф ижарага бериш механизмларини кенг жорий этиш; Балиқчилик тармоғида ишлаб чиқариш, ҳисоб-китоб ва мониторинг жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали бшқарув тизимини ғамда тармоқ шаффофлигини таъминлаш; 2026-2027 йилларни республикада балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамашва балиқ етиштириш ҳажмини кескин ошириш, балиқчилик субектларини давлат томонидан тизимли қўллаб-қувватлашнинг устувор даври деб белгилаш; Ҳар йили балиқчилик ва аквакултура йўналишида қўшимча 100 нафар кадр тайёрлаш ҳамда халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.
Манба: №435Балиқчилик лойиҳаларига кредит қандай шартларда ажратилади?
Ҳар бир молиялаштирилаётган лойиҳа бўйича 10 (ўн) йилгача муддатга, йиллик 6 (олти) фоиз ставкада, 4 (тўрт) йиллик имтиёзли давр билан ҳамда имтиёзли давр тугаганидан сўнг қолган муддат давомида асосий қарзни ойма-ой тенг улушларда қайтариш шарти асосида жойлаштиради.
Манба: №435Балиқчиликда қайси лойиҳаларга қанча маблағ ажратилади?
а) балиқчилик мажмуаларини ташкил қилиш ҳамда наслли балиқларни харид қилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 5 (беш) миллиард сўмгача; б) балиқчилик лойиҳалари, шу жумладан наслли балиқларни етиштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 20 (йигирма) миллиард сўмгача.
Манба: №435Балиқчилик лойиҳаларининг молиявий манбаси қайси?
Хар йили Ўзбекистон республикаси бюджетидан 1 трлн сўм маблағ ажратилади
Манба: №435Балиқчилик лойиҳалари бўйича маблағ қандай тартибда ажратилади?
Тижорат банклари билан Жамғарма ўртасида битим имзоланади ва мазкур битимга асосан маблағлар ажратилади .
Манба: №435