Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Савол-жавоб

Кўп сўраладиган саволлар

Жамғарма бўлимлари тайёрлаган жавоблар. Йўналишни танланг ёки саволингизни қидиринг.

20 савол топилди

Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш қайси низом билан тартибга олинган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.2023 йилдаги 680-сон қарори пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш низоми ҳисобланади.

Манба: №680
Қарз олувчи ким?

пахта хом ашёсини етиштирувчилар (фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субектлари), уруғчилик хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ёки тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар.

Манба: №680
Кредит олиш учун ариза қайси тизим орқали берилади?

Қарз олувчи кредит олиш учун аризани «Агроплатформа» ахборот тизими орқали хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этади.

Манба: №680
Пахта хом ашёсининг нархи қандай аниқланади?

Ню-Ёрк биржасидаги пахта толаси фючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкаси ҳақидаги маълумот асосида шакллантирилади.

Манба: №680
Пахта хомашёси қиймати нима?

пахта хомашёси қиймати — тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) ҳамда эълон қилинган нарх асосида ҳисобланган қиймат.

Манба: №680
Фючерс шартномаси нима?

Фючерс шартномаси — тегишли йил ҳосилидан пахта хом ашёсини йиғим-терим даврида етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битимидир.

Манба: №680
Фючерс шартномалари қайси муддатларда тузилади?

Амалдаги тартибга кўра, пахта хом ашёси учун фючерс шартномалари календар йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнига қадар тузилади.

Манба: №680
Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида Битим қачон тузилади?

Тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар;.

Манба: №680
Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида фючерс шартномаси асосида пахта хом ашёсини етиштирувчилардан харид қилинган пахта хом ашёсининг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисида Битим қачон тузилади?

тегишли молия йилининг 20 августига қадар битим тузилади.

Манба: №680
Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирларнинг муддатлари?

Молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябрига қадар амалга оширилади.

Манба: №680
Пахта йиғим-терими харажатларини ва пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлашнинг бошланиш муддати қачон?

Молия йилининг 1 сентябридан бошланади.

Манба: №680
Фермер хўжаликларига пахта етиштиш харажатлари учун қанча миқдорда кредит ажратилади?

Пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача миқдорида, йиллик 10 фоиз ставкада, 14 ой муддатга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

Манба: №680
Фермер хўжаликларига пахта йиғим-терими харажатлдари учун қанча миқдорда кредит ажратилади?

Пахта хом ашёсининг ялпи қийматининг 30 фоизигача миқдорида, йиллик 10 фоиз ставкада 4 ой муддатга кредит ажратилади.

Манба: №680
Уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатлдари учун қанча миқдорда кредит ажратилади?

уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 3 ой муддатга, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратилади;.

Манба: №680
Пахта тўқимачилик кластерларига пахта етиштиш харажатлари учун қанча миқдорда кредит ажратилади?

ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 18 ой муддатга (бунда кредитни қайтариш 13-ойдан бошланади), 12 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача, йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратилади;.

Манба: №680
Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва теримини кредитлаш учун қанча миқдорда кредит ажратилади?

пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва теримини кредитлаш учун 12 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади

Манба: №680
Фючерс шартномаси бўйича қабул қилинган пахта учун тўловнинг қанча қисми уч иш кунида тўланади?

Тўловнинг 80 фоизи пахта қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

Манба: №680
Фючерс шартномаси бўйича тўловлар қайси муддатгачам тўлиқ амалга ошириши лозим?

Молия йилининг 31 декабр кунига қадар биржанинг клиринг тизими орқали амалга ошириши лозим.

Манба: №680
Фючерс шартномаси бўйича натура шаклида ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?

Йўқ. Хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида фючерс шартномалари бўйича натура шаклида ҳисоб-китоб қилиш қатъиян тақиқланади.

Манба: №680
Спот шартномаси нима?

Спот шартномаси — биржа товарини қисқа муддатда, белгиланган етказиб бериш шартлари асосида сотиш ва сотиб олишни назарда тутувчи шартнома.

Манба: №680