Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Савол-жавоб

Кўп сўраладиган саволлар

Жамғарма бўлимлари тайёрлаган жавоблар. Йўналишни танланг ёки саволингизни қидиринг.

10 савол топилди

Кимлар ушбу субсидияни олиши мумкин?

Ўз маблағи ёки тижорат кредити ҳисобидан пахта етиштириб, биржада сотган қишлоқ хўжалиги субектлари.

Манба: №466
Кимлар субсидия ололмайди?

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва имтиёзли кредит ҳисобига пахта етиштирганлар.

Манба: №466
Субсидия миқдори қанча?

Электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи.

Манба: №466
Субсидия қайси манбадан тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан.

Манба: №466
Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилинади?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тўловлар агентлигига «Субсидия.имв.уз» портали орқали субсидия олувчининг шахсий кабинети орқали ариза қолдирилади.

Манба: №466
Ариза бериш учун қандай маълумотлар керак?

СТИР, банк реквизитлари, ЭҲФ рақами ва санаси, алоқа маълумотлари.

Манба: №466
Маълумотларни ким текширади?

Биржа, Солиқ қўмитаси ва тижорат банклари.

Манба: №466
Субсидия қачон тўлаб берилади?

Ариза тасдиқлангандан кейин 5 иш куни ичида.

Манба: №466
Қандай ҳолларда субсидия рад этилади?

Пахта биржада сотилмаган, ёлғон маълумот берилган ёки имтиёзли кредитдан фойдаланилганда.

Манба: №466
Субсидия маблағларидан қандай фойдаланилади?

Аввало кредит, фоиз, солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашга.

Манба: №466