Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Савол-жавоб

Кўп сўраладиган саволлар

Жамғарма бўлимлари тайёрлаган жавоблар. Йўналишни танланг ёки саволингизни қидиринг.

10 савол топилди

Субсидия кимларга берилади?

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга корхоналарга.

Манба: №466
Субсидия нима учун берилади?

Ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси қийматининг бир қисмини қоплаш учун.

Манба: №466
Қанча миқдорда субсидия берилади?

Ўз маблағлари ҳисобидан биржадан харид қилинган пахта хомашёси учун ҳар бир битим бўйича шаклланган ЭҲФ қийматининг 10%и.

Манба: №466
Қандай пахта учун субсидия берилади?

Фақат ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган ва биржада харид қилинган пахта учун.

Манба: №466
Кредит ҳисобидан олинган пахтага субсидия бериладими?

Йўқ, имтиёзли ёки тижорат кредитлари ҳисобидан олинган пахтага субсидия берилмайди.

Манба: №466
Ариза қаерга берилади?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тўловлар агентлигига «Субсидия.имв.уз» порталидаги субсидия олувчининг шахсий кабинети орқали.

Манба: №466
Аризага қандай ҳужжатлар керак?

Эҳфлар, биржа шартномалари ва тўлов ҳужжатлари.

Манба: №466
Маълумотларни ким текширади?

Биржа, Солиқ қўмитаси ва тижорат банклари автоматик тарзда.

Манба: №466
Субсидия қачон тўланади?

Ариза тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни ичида.

Манба: №466
Қачон субсидия рад этилади?

Кредит ҳисобидан пахта олинса, биржа орқали харид қилинмаса ёки нотўғри маълумот берилса.

Манба: №466