Пахта · Имтиёзли кредит
Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш
Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари пахта етиштирувчиларга имтиёзли кредит ажратади. Кредит миқдори тупроқ бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлик ва эълон қилинган нарх асосида ҳисобланади.
Шартлар
Ставкалар қарз олувчи тўлайдиган миқдорда кўрсатилган — банк маржаси шу ичида. Якуний шартлар тижорат банки билан тузиладиган шартномада белгиланади.
Пахта етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликлари
Фермер хўжаликлари- Улуш
- 60%
- Ставка
- 10%
- Муддат
- 14 ой
- Имтиёзли давр
- 12 ой
шундан банк маржаси 2%
Барқарорлик рейтинги чегирмаси: «А» тоифа −2%, «Б» тоифа −1%
Қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз. Барқарорлик рейтинги «А» ва ундан юқори тоифадаги корхоналарга ставка 2 фоиз, «Б» тоифага 1 фоиз пасайтирилади.
Ер участкасига эгалик ҳуқуқи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари
Пахта-тўқимачилик кластерлари- Улуш
- 60%
- Ставка
- 10%
- Муддат
- 18 ой
- Имтиёзли давр
- 12 ой
шундан банк маржаси 2%
Барқарорлик рейтинги чегирмаси: «А» тоифа −2%, «Б» тоифа −1%
Кредитни қайтариш 13-ойдан бошланади, сўнгги 6 ойда тенг улушларда.
Тўловни ҳисоблаш
Ставка ва муддат қарорда белгиланган — улар ўзгартирилмайди. Сиз фақат ҳосил (ёки актив) қийматини киритинг.
Ким учун
Ҳисоблаш усули
Календар шу ойдан бошлаб ҳақиқий ойлар билан чизилади.
Барқарорлик рейтинги чегирмаси
Кредит миқдори
300 000 000
Улуш 60% · Ставка 10%
- Ойлик тўлов
- 151 877 593
- Имтиёзли давр · 12 ой
- 2 500 000
- Фоизлар устамаси
- 33 755 187
- Жами тўлов
- 333 755 187
Тахминий ҳисоб-китоб. Якуний шартлар ариза кўриб чиқилгандан сўнг тижорат банки билан тузиладиган шартномада белгиланади.
Qanday ishlaydi
Ариза «Агроплатформа» ахборот тизими орқали хизмат кўрсатувчи тижорат банкига топширилади ва 3 иш кунида кўриб чиқилади. Фючерс шартномаси «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» Ажнинг пахта хомашёси сексиясидан рўйхатдан ўтмаган бўлса, кредит шартномаси тузилмайди. Кредитлаш молия йилидан олдинги йилнинг 1-октабридан молия йилининг 1-сентабригача амалга оширилади.
Керакли ҳужжатлар
- Фючерс шартномаси
- Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат
- Ғўза экинини жойлаштириш тўғрисида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган маълумотнома
Шу дастур бўйича саволлар
Кредит олиш учун ариза қайси тизим орқали берилади?
Қарз олувчи кредит олиш учун аризани «Агроплатформа» ахборот тизими орқали хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этади.
Пахта хомашёси қиймати нима?
пахта хомашёси қиймати — тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) ҳамда эълон қилинган нарх асосида ҳисобланган қиймат.
Фючерс шартномалари қайси муддатларда тузилади?
Амалдаги тартибга кўра, пахта хом ашёси учун фючерс шартномалари календар йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнига қадар тузилади.
Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирларнинг муддатлари?
Молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан молия йилининг 1 сентябрига қадар амалга оширилади.
Пахта йиғим-терими харажатларини ва пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлашнинг бошланиш муддати қачон?
Молия йилининг 1 сентябридан бошланади.
Уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатлдари учун қанча миқдорда кредит ажратилади?
уруғчилик хўжаликларининг пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш учун 3 ой муддатга, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратилади;.
Фючерс шартномаси бўйича қабул қилинган пахта учун тўловнинг қанча қисми уч иш кунида тўланади?
Тўловнинг 80 фоизи пахта қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Фючерс шартномаси бўйича тўловлар қайси муддатгачам тўлиқ амалга ошириши лозим?
Молия йилининг 31 декабр кунига қадар биржанинг клиринг тизими орқали амалга ошириши лозим.