Пахта · Субсидия
Субсидия: кластерларга тижорат кредити фоизини қоплаш
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга корхоналарга пахта етиштириш ва харид қилиш учун олинган тижорат кредити фоизининг бир қисми қопланади.
Шартлар
Ставкалар қарз олувчи тўлайдиган миқдорда кўрсатилган — банк маржаси шу ичида. Якуний шартлар тижорат банки билан тузиладиган шартномада белгиланади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-калава ишлаб чиқарувчилар
Пахта-тўқимачилик кластерлари- Ставка
- 8%
Ставканинг 8 фоиздан юқори, лекин 16 фоиз пунктдан ортмаган қисми қоплаб берилади.
Qanday ishlaydi
Фақат 12 ойгача бўлган тижорат кредитлари учун. Асосий қарз ва кластер тўлаши лозим бўлган 8 фоиз кредит фоиз қисми тўлиқ ва ўз муддатида тўланган бўлиши шарт. Ариза тижорат банки томонидан «Субсидия.имв.уз» портали орқали топширилади, субсидия корхона ҳисобварағига автоматик ўтказилади.
Шу дастур бўйича саволлар
Қанча фоиз қоплаб берилади?
8%дан юқори, лекин 16% пунктдан ортмаган қисми
Субсидия ким томонидан ажратилади?
Давлат бюджети ҳисобидан, Жамғарма орқали.
Аризани ким юборади?
Тижорат банки «Субсидия.имв.уз» портали орқали.
Субсидия олиш шарти қандай?
Асосий қарз ва кластер тўлаши лозим бўлган 8% кредит фоиз қисми тўлиқ ва ўз муддатида тўланган бўлиши керак.
Субсидия қачон тўланади?
Ариза тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни ичида.
Субсидия кимларга берилади?
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-калава ишлаб чиқарувчи корхоналарга.
Субсидия нима учун берилади?
Пахта етиштириш ва харид қилиш учун олинган кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун.
Қандай кредитлар учун амал қилади?
12 ойгача бўлган тижорат кредитлари учун.