Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Техника · Лизинг

Имтиёзли техника лизинги

Жамғарма маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ғалла ўриш комбайнлари ва пахта териш машиналари учун лизинг корхоналарига имтиёзли ресурс ажратади.

Шартлар

Ставкалар қарз олувчи тўлайдиган миқдорда кўрсатилган — банк маржаси шу ичида. Якуний шартлар тижорат банки билан тузиладиган шартномада белгиланади.

Лизинг корхоналари орқали фермер хўжаликларига

Лизинг ташкилотлари
Муддат
10 йил

Ставка — амалдаги Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида.

Лизинг корхоналари орқали пахта-тўқимачилик кластерларига

Пахта-тўқимачилик кластерлари
Муддат
7 йил

Ставка — амалдаги Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида.

Qanday ishlaydi

Жамғарма маблағи фермер ҳисобварағига тўғридан-тўғри тушмайди: маблағ белгиланган тартибда лизинг ташкилотига ажратилади, лизинг ташкилоти эса техника ишлаб чиқарувчиси ёки унинг расмий дилери билан ҳисоб-китоб қилади. Ушбу ресурслар ҳисобидан сотиб олинган техника учун амалдаги субсидиялар қўлланилмайди.

Шу дастур бўйича саволлар

Жамғарма томонидан ажратилган имтиёзли ресурслар ҳисобидан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникалари учун амалдаги субсидиялар қўлланиладими?

Жамғарма томонидан лизинг корхоналар орқали фермер хўжаликлари ҳамда пахта тўқимачилик кластерларига ажратилган имтиёзли ресурслар ҳисобидан сотиб олинган ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш машиналари учун амалдаги субсидиялар қўлланилмайди.

Жамғарма маблағи фермернинг ҳисобварағига тўғридан-тўғри тушадими?

Йўқ. Мазкур механизмда Жамғарма маблағлари белгиланган тартибда лизинг ташкилотига ажратилади. Лизинг ташкилоти эса техника ишлаб чиқарувчиси ёки унинг расмий дилери билан ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан қайси турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари учун имтиёзли ресурс маблағлари ажратилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сонли қарорига асосан Жамғарма томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан яни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш машиналари учун имтиёзли ресурс маблағлари лизинг корхоналарига ажратилади.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш машиналари учун Жамғарма томонидан ажратиладиган ресурслар шартлари қандай?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424- сонли қарори шартларига мувофиқ Жамғарма томонидан лизинг корхоналари орқали фермер хўжаликларига 10 йил муддатга, пахта тўқимачилик кластерларига 7 йил муддатга амалдаги Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи ставкаси миқдорида ресурслар ажратилади.

Кўп сўраладиган саволлар
Имтиёзли техника лизинги — Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси