Уруғлик буғдой · Имтиёзли кредит
Уруғлик буғдой учун тўловларни амалга ошириш механизми
Уруғлик тайёрлаш корхоналари қабул қилинган уруғлик буғдой учун ҳисоб-китобни Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан икки босқичда амалга оширади.
Шартлар
Ставкалар қарз олувчи тўлайдиган миқдорда кўрсатилган — банк маржаси шу ичида. Якуний шартлар тижорат банки билан тузиладиган шартномада белгиланади.
Уруғлик тайёрлаш корхоналари
Дон қабул қилувчи корхоналар- Муддат
- 12 ой
- Имтиёзли давр
- 6 ой
Ставка Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизидан 4 фоиз (банк маржаси) камайтирилган миқдорда. Марказий банк асосий ставкаси ўзгарганда устама ҳақ ҳам ўзгаради. Асосий қарз кейинги 6 ойда тенг улушларда қайтарилади.
Qanday ishlaydi
Биринчи босқичда — уруғлик буғдойнинг ҳар тоннасига жорий йил ҳосили 3-синф буғдойи учун биржада эълон қилинган ўртача нархда. Иккинчи босқичда — уруғлик сифатида амалда сотилган буғдойнинг ҳар тоннаси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади ва навларга устама қўлланилади: оригинал (суперелита) учун 130 фоиз, элита учун 80 фоиз, И-авлод (Р-1) учун 60 фоиз.
Шу дастур бўйича саволлар
Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш қандай тартибда ҳисобланиди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2021 йил 12 октябр 641-сон қарори билан тасдиқланган “Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ”нинг 9-бандига асосан Уруғлик тайёрловчи ташкилотлар томонидан харид қилинган уруғлик дон Ўзбекистон Республикасининг Давлатстандарти (Ўз Дст 2823:2014 «Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари навдорлик ва экиш сифатлари. техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозортамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ оригинал (суперелита) бошоқли дон уруғи учун 130фоиз, элита учун 80 фоиз ва И-авлод (Р-1) учун 60 фоиз миқдорида устама ҳисобланади.
Фермер хўжаликлари томонидан уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига топширилган уруғлик буғдой учун ҳисоб-китоблар қандай тартибда амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 11-июндаги “2026-йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни буғдой билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорининг 6а-бандига асосан уруғлик тайёрлаш корхоналари қабул қилинган уруғлик буғдой учун ҳисоб-китобларни Жамғарма томонидан тижорат банкларига жойлаштириладиган кредит ресурслари ҳисобидан икки босқичда амалда оширади: биринчи босқичда – уруғлик буғдойнинг ҳар тоннасига жорий йил ҳосили 3-синф буғдойи учун биржада эълон қилинган ўртача нархда; иккинчи босқичда – уруғлик сифатида амалда сотилган (электрон ҳисоб-фактура асосида) буғдойнинг ҳар тоннаси учун Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорида бошоқли дон уруғларининг авлодлари учун белгиланган устамаларни қўллаган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Жамғарма” кредит ресурсларини “Тижорат банки”га жойлаштиришни қандай тартибда амалга оширилади.
“Жамғарма” кредит ресурсларини “Тижорат банки”га уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта харажатларини кредитлаш учун йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридан 4 фоиз (банк маржаси) камайтирилган ставкада (Марказий банки асосий ставкаси ўзгарганда устама ҳақ хам ўзгаради) устама ҳақ (фоиз) тўлаш шарти асосида 12 ой муддатга, шундан 6 ой имтиёзли давр билан, кредит ресурсларни асосий қисмини кейинги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан жойлаштиради.
Вақтинча сақлашга топширган буғдойни биржага қўйиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йил ғалла ҳосили бўйича қабул қилинадиган қарорга мувофиқ, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар томонидан товар буғдойни кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга қабул қилиш белгиланган. - товар буғдойни биржа савдоларида сотиш учун тижорат вакиллари томонидан “дхарид.уз” ахборот тизими орқали омбор гувоҳномаларини буғдой етиштирувчиларга электрон кўринишда тақдим этишга; - товар буғдойни биржа савдолари сотиш учун буғдой етиштирувчилар томонидан омбор гувоҳномалари ҳамда аризаларига асосан биржа контрактларини очишга рухсат берилган. Қорақалпғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари йилнинг июл-октябр ойларида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳар бир ой учун биржа савдоларига буғдой қўйиш прогнозлари асосида ҳудудлар ва фермер хўжаликлари кесимида ойлик график шакллантирилади ва умумлаштириш учун Республика товар хомашё биржаси ва Жамғармага тақдим этилади.