Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Танлов ёрдамчиси

Сизга мос молиялаштиришни топинг

Учта саволга жавоб беринг — Жамғарманинг қайси дастурлари сизга тегишли эканини, шартлари, муддати, ставкаси ва керакли ҳужжатлари билан кўрсатамиз.

Банклар ва лизинг ташкилотлари учун

Жамғарма маблағлари фермерга тўғридан-тўғри берилмайди: кредит ресурслари тижорат банкларига битим асосида жойлаштирилади, банк қарз олувчи билан шартнома тузади ва ҳар ой Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади. Техника бўйича маблағ лизинг ташкилотларига ажратилади. Ҳамкорлик шартлари бўйича Жамғармага мурожаат юборинг.

Мурожаат юбориш

Сиз учун мавжуд дастурлар

4 та дастур топилди

  • ПахтаСубсидияФермер хўжаликлари

    Субсидия: биржада сотилган пахта учун ЭҲФ қийматининг бир қисмини қоплаш

    Ўз маблағи ёки тижорат кредити ҳисобидан пахта етиштириб, биржада сотган қишлоқ хўжалиги субектларига электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи қайтарилади.

    Шартлар

    Улуш
    10%

    Электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи, Давлат бюджети ҳисобидан.

    Керакли ҳужжатлар

    • СТИР
    • Банк реквизитлари
    • Электрон ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси
    • Алоқа маълумотлари
    Дастур саҳифаси
  • ПахтаСубсидияФермер хўжаликлари

    Субсидия: имтиёзли кредитни муддатидан олдин қайтарганларга фоиз қайтариш

    Имтиёзли кредитни ҳосил йили якунига қадар тўлиқ қайтарган пахта етиштирувчиларга тўланган фоизнинг бир қисми субсидия сифатида қайтарилади.

    Шартлар

    Улуш
    5%

    Фоиз тўловларининг 5 фоиз қисми қайтарилади.

    Керакли ҳужжатлар

    Ҳужжатлар рўйхати дастур саҳифасида ва банкда аниқлаштирилади.

    Дастур саҳифаси
  • ПахтаСубсидияПахта-тўқимачилик кластерлари

    Субсидия: кластерларга тижорат кредити фоизини қоплаш

    Пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга корхоналарга пахта етиштириш ва харид қилиш учун олинган тижорат кредити фоизининг бир қисми қопланади.

    Шартлар

    Ставка
    8%

    Ставканинг 8 фоиздан юқори, лекин 16 фоиз пунктдан ортмаган қисми қоплаб берилади.

    Керакли ҳужжатлар

    Ҳужжатлар рўйхати дастур саҳифасида ва банкда аниқлаштирилади.

    Дастур саҳифаси
  • ПахтаСубсидияПахта-тўқимачилик кластерлари

    Субсидия: ўз маблағи ҳисобидан харид қилинган пахта қийматини қоплаш

    Кластерлар ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга корхоналарга ўз маблағлари ҳисобидан биржадан харид қилинган пахта хомашёси учун ҳар бир битим бўйича шаклланган ЭҲФ қийматининг 10 фоизи қопланади.

    Шартлар

    Улуш
    10%

    Ҳар бир битим бўйича шаклланган ЭҲФ қийматининг 10 фоизи.

    Керакли ҳужжатлар

    • Электрон ҳисобварақ-фактуралар
    • Биржа шартномалари
    • Тўлов ҳужжатлари
    Дастур саҳифаси
Фақат энг мосини кўрсатиш