Кўриш қобилияти чекланганлар учун

Созламалар шу браузерда сақланади ва барча саҳифаларга татбиқ этилади.

Шрифт ўлчами
Контраст
Расмлар

Клавиатура: Таб — кейинги элемент, Эсс — ёпиш.

Фаолият

Пахта етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрда “Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2-сонли қарори қабул қилинди.

1. Ушбу қарорга мувофиқ, 2022 йил ҳосилидан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан пахта етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштиришнинг янги тартиби жорий қилинди:

  • а) пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-теримини имтиёзли молиялаштириш пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари орқали амалга оширилади;

б) тижорат банклари томонидан Жамғарма ресурслари ҳисобидан қуйидагилар учун имтиёзли кредитлар ажратилади:

  • пахта-тўқимачилик кластерларига пахта етиштириш учун — пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача миқдорда йиллик 10 фоиз (шундан, 2 фоизи банк маржаси) ставкада 24 ойга, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр ва 19-ойдан бошлаб сўнгги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;
  • Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёси етиштириш учун — пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача миқдорда йиллик 10 фоиз (шундан, 2 фоизи банк маржаси) ставкада 14 ойга;
  • пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун — пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача миқдорда йиллик 10 фоиз (шундан, 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойга, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр билан.

2. Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерларига пахта хом ашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун 12 ойгача муддатга миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Жамғарма томонидан компенсация тўланади.

Бунда, якуний ҳисоб-китоб учун ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича компенсация харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилади.