Фаолият
Ғалла ҳосилини молиялаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 ноябрда “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида” ПҚ-10-сонли қарори қабул қилинди.
1. Ғалла етиштиришни молиялаштириш ва биржадан сотиб олиш ҳамда сотишдаги қуйидаги тартиби жорий қилинди:
- а) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан ғалла етиштириш харажатларини қоплаш учун имтиёзли кредитларни ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига ажратилади;
- Бунда, Жамғарма маблағлари ҳисобидан 12 ой муддатгача ғалла ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 10 фоиз, 50 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 12 фоиз ставкадан (шундан банк маржаси 2 фоиз) ошмаган миқдорда тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилади.
ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига кредит маблағларидан эркин фойдаланиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқини берилди.
2022 йилдан бошлаб республика ҳудудида экишга тавсия этилган буғдой навларини хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ер-сув шароитларидан келиб чиққан ҳолда мустақил жойлаштирилади.
б) Ушбу қарорга мувофиқ, Давлат бошқаруви органлари, шу жумладан барча даражадаги маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қуйидагиларга аралашуви қатъиян тақиқланди:
- - бошоқли дон етиштиришда агротехник тадбирларни ўтказиш, моддий-техник ресурслар билан таъминлашга;
- - ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига;
- - буғдойни сотиш жараёнларига, шу жумладан шартномалар тузишга, хўжаликларни дон тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи маълум корхоналарга бириктириш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашуви;
- - ғаллачилик кластерлари фаолиятига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма беришлари.
в) 2022 – 2024 йилларда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари етиштирган ҳосилнинг ғалла экилган ҳар гектар суғориладиган майдон ҳисобидан республика бўйича ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини биржада шаклланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилади.
Бунда, каленьдар йилнинг 1 апрелига қадар эркин биржа савдоларига қўйиладиган буғдойнинг фермерлар, кластерлар ва туманлар кесимидаги тақсимотини ҳамда буғдойни сақлашга мос ёпиқ сиғимларга эга дон қабул қилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Жамғарма томонидан ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун биржа савдоларидан буғдой сотиб олиш ва уни биржада сотиш тартиби ишлаб чиқилмоқда. Бунда:
- Жамғарма номидан биржа савдоларида буғдой сотиб олувчи тижорат вакилини белгилаш ва тижорат вакилини танлаб олишнинг аниқ ва шаффоф мезонлари;
- тижорат вакили танловида “Ўздонмаҳсулот” АК тизими корхоналари билан бир қаторда ҳудудларда донни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланаётган бошқа тадбиркорлик субъектларига тенг шароит яратилиши;
- тижорат вакили Жамғарма номидан харид қилинган буғдой учун ўзининг бутун мол-мулки билан жавобгарлиги;
- тижорат вакили, Жамғарма топшириғига асосан ғаллачилик кластерлари ва фермерлардан буғдой сотиб олиши;
- тижорат вакилининг буғдойни харид қилиш, сақлаш табиий камайиш, ортиш, ташиш ва давлат захирасини янгилаш бўйича харажатларини қоплаб бериш;
- ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойнинг Жамғарма томонидан биржа савдоларига чиқариш, нархларни сақлаб туриш мақсадида буғдойни сотишдан олинган ижобий ва салбий фарқларни қоплаш кўзда тутулмоқда.