Фаолият
Ажратиладиган маблағлар ва субсидиялар тўғрисида
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларини хариди учун ажратиладиган маблағлар ва субсидиялар тўғрисида маълумот
Жамғарма томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига лизинг ташкилотлари орқали лизинг шартларида етказиб бериладиган пахта териш машинаси ва ғалла ўриш комбайнлари учун Марказий банк асосий ставкасининг 50% миқдорида 7-10 йил муддатга маблағ ажратилади.
Бунда, лизинг олувчи томонидан техника қийматининг 20 фоизи аванс тўлови сифатида, қолган 80 фоизи лизинг ташкилоти томонидан Жамғармадан ажратиладиган маблағларидан тўлаб берилади.
Жамғарма томонидан 2 хил йўналишда субсидиялар:
- 1. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникалари кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда (тракторлар, айланма омочлар, пневматик ва механик экиш сеялкалар) кредит ёки лизинг фоиз харажатларининг 10 фоизлик пункти миқдоригача;
2. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаган техникалар харид қилинганда техника қийматининг 15 фоиз миқдорида ажратилмоқда.