Фаолият
Пахта ва ғалла етиштиришни молиялаштириш механизми
I-БОСҚИЧ
Фермер хўжалиги
Кредит буюртманомасини хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этади.
II-БОСҚИЧ
Тижорат банки
Фермер хўжаликлари буюртманомаларини жамлайди, Жамғармага тақдим этади.
III-БОСҚИЧ
Жамғарма
Жамғарма буюртманома асосида тижорат банкига кредит ресурсини ажратади.
IV-БОСҚИЧ
Тижорат банки
Фермер хўжаликлари буюртманомасига мувофиқ имтиёзли кредит ажратади.
V-БОСҚИЧ
Фермер хўжаликлари
Етказиб берилган моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширади.
VI-БОСҚИЧ
Фермер хўжаликлари
Етиштирилган маҳсулот (пахта ва ғалла) якуний ҳисобидан имтиёзли кредит ва унга ҳисобланган фоизни тижорат банкига қайтаради.
VII-БОСҚИЧ
Тижорат банки
Фермер хўжаликлари томонидан тўланган кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ҳисобидан Жамғармага кредит ва фоизларни қайтаради.
